ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 833-сон 16.10.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ АЛОҲИДА МУҲИМ ИЖТИМОИЙ, МАДАНИЙ ВА ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясини бошқаришни янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси Дирекциянинг штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 503-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси директори Р.М. Шоабдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 октябрь,
833-сон
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
 
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 25 нафар.
* Ишлар ҳажмига ва амалга оширилаётган лойиҳалар сонига кўра.
Изоҳ. Дирекциянинг вилоятлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари, зарурат бўлганда, қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврига ходимларнинг штатда белгиланган умумий сони доирасида ташкил этилади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
 
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2-боб. Дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
2. Дирекция маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
халқаро грантлар;
техник кўмаклашиш маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
имтиёзли, шу жумладан хорижий кредитлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Дирекциянинг жалб этиладиган маблағлари белгиланган тартибда унинг асосий ёки тегишли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш Дирекция томонидан амалга оширилади.
4. Дирекциянинг банк ҳисоб рақамларидаги маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, грант берувчилар билан тузилган шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.
5. Дирекциянинг маблағларидан белгиланган тартибда қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларни зарур жиҳозлар, мебель, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;
Дирекция ходимларига иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;
Дирекция ходимларига ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам ундан ташқарида хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;
Дирекция биноларини ижарага олиш ҳақини тўлаш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;
Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа техник воситалар харид қилиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;
Дирекция ходимларининг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини шу жумладан хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;
Дирекция ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий давлатлар, шунингдек компаниялар, халқаро ташкилотлар делегациялари ташрифларини ташкил этиш;
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
семинарлар, «давра суҳбатлари», конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек Дирекция фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
6. Дирекция директори Дирекция маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади ва унинг учун шахсан жавоб беради.
3-боб. Грант берувчилар маблағларидан фойдаланиш тартиби
7. Грант берувчилардан тушадиган халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари Дирекция томонидан грант берувчилар ва Дирекция ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ фойдаланилади.
Грант берувчиларнинг халқаро грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари грант берувчилар билан келишган ҳолда ваколатли банкларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштирилиши мумкин.
8. Халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағларини ваколатли банкларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидагиларга:
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш, Дирекция томонидан молиялаштириладиган объектлар учун қурилиш асбоб-ускуналари, материаллари, тегишли жиҳозлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа зарур тадбирларга, шунингдек Дирекцияни жорий сақлашга ва унинг фаолиятини амалга оширишга;
ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга йўналтирилади.
4-боб. Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш тартиби
9. Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, ушбу Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
10. Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат бўлади:
лавозим маошлари (тариф ставкалари);
лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва устамалар;
мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар.
11. Дирекция ходимларининг лавозим маошлари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади.
12. Дирекция ходимларига юқори ташкилот билан келишган ҳолда қўшимча ҳақ ва устамалар тўланиши мумкин.
13. Дирекция раҳбари ва бош бухгалтери ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларини белгилашнинг, лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва устамалар, шунингдек бошқа рағбатлантирувчи тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд қўшилсин:
«е) жиҳозлаш соҳасида:
объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан тақдим этилаётган дастурларни кўриб чиқади;
объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан маслаҳат бериш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг етакчи мутахассисларини шартнома асосида жалб этади»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) қуйидаги мазмундаги 141-банд қўшилсин:
«141. Директор ўринбосари ва Дирекциянинг бош муҳандиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади».

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)