Конигил - туризм қишлоғи
Конигил - туризм қишлоғи
Конигил – сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъатидан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар ва таомлар билан танишиши учун барча шароитлар яратилган ажойиб маскан. Ушбу нодир сайёҳлик объекти Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги Ўзбекистон «Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантирди.
Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури кўрсатилган тақдирда, уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилади.
Конгил қишлоқ аҳолиси ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва, албатта, ўз меҳмондўстлиги билан машҳурдир. Мажмуа ҳудудида меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Оилавий меҳмон уйлари, дам олиш зоналари, пиёда йўлаклари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ерда сайёҳлар дам олиши, гўзал табиатдан баҳра олиши, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилиши ва миллий таомлардан татиб кўриши мумкин.
Дунёга машҳур Самарқанд қоғозини ишлаб чиқаришдан ташқари, машҳур “Конигилмерос” ҳунармандчилик марказида кулоллар, дурадгорлар, қадимги анъаналар асосида ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган.