Ислом молияси ва ҳалол тижорат

Ислом молияси ва ҳалол тижорат

noykupyuayukpvkervkeroyamuk.jpg

        Ислом молияси бу – бошқа молия тизимлари каби фаолият юритадиган, яъни пул билан боғлиқ амалиётларни бажарадиган молия тизими. Бу тизимда ҳам банклар, суғурта компаниялари, турли молиявий ташкилотлар бўлади. Фарқи – мамлакат қонунчилигидан ташқари, ислом молияси, яъни фиқҳ қоидаларига ҳам жавоб бериши талаб қилинади.

Бу ердаги асосий талаб – нимага суянади дейилганида, ислом динининг манбаларига суянади. Яъни асосий манбалар – Қуръон, суннат, ундан ташқари фиқҳ манбаларидаги ижмо, қиёс усулларидан фойдаланилади.

Ислом молиясининг асосий тамойилларидан энг биринчиси бу – рибонинг тақиқланганлиги. Ислом молияси билан шуғулланадиган ислом банклари ёки такофул компаниялари рибога оид амалиётларни бажармайди, яъни қарз берадиган бўлса, унинг устига қўшимча фоиз олмайди. Унинг ўрнига бошқа олди-сотди, шерикчилик битимларини таклиф қилади.

Иккинчи тамойил ғарар деб аталади. Яъни юқори даражадаги ноаниқлик, мавҳумлик, турли спекуляция ўйинларини ислом молияси амалга оширмайди.

Бундан ташқари, фаолиятнинг ўзи. Масалан, ислом динида тақиқланган фаолиятлар – спиртли ичимликлар, қимор, рибо ёки турли бузуқ соҳаларга инвестиция киритмайди.