Лойиҳалар

СТРОИТЕЛЬСТВО ЦЕНТРА ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ УЗБЕКИСТАНА НА ТЕРРИТОРИИ КОМПЛЕКСА ХАЗРАТИ ИМАМ В АЛМАЗАРСКОМ РАЙОНЕ Г.ТАШКЕНТЕ


Ўзбекистонда Ислом тамаддуни маркази музейи ва кутубхонасининг илмий-тарихий концепцияси қисқача мазмуни

Ислом тамаддуни – бу инсоният жамияти тараққиёти жараёнидаги исломга эътиқод қилувчи халқларнинг моддий ва маънавий маданият соҳасида эришган ютуқлари мажмуидир. Ислом маданиятида муҳим ўрин эгаллайдиган Марказий Осиё ислом тамаддуни бутун инсоният тарихида ҳам сезиларли из қолдирган.

Ўзбекистондаги мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ислом тамаддуни маркази, ўзбек халқининг буюк илмий-маданий меросини ўрганиш билан бир қаторда, унинг келгуси авлодлар учун сақланиши билан ҳам шуғулланади. Марказ исломнинг асл – тинчликпарвар, инсонпарвар, бунёдкорлик моҳиятини тарғиб этади, бу бизнинг нотинч асримизда энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Ислом тамаддуни маркази тузилмасига музей, кутубхона, халқаро муносабатлар, қўлёзмалар, хаттотлик ва чет тилларни ўрганиш бўлимлари, қўлёзмалар реставрацияси лабораторияси киради.

 

МУЗЕЙ, унинг экспозицияси минтақага ислом кириб келиши ва тарқалиши билан алоҳида соҳа ривожланишининг мавзуий йўналишлари бўйича бўлимлардан иборат.

 

1- бўлим: ИСЛОМ ТАРҚАЛГУНГА ҚАДАР МАРКАЗИЙ ОСИЁ

I. Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуи (БМАМ) ёки Окс тамаддуни.

II. Иккинчи давр эрамиздан аввалги 2- мингйиллик ўрталаридан бошланади ва БМАМ таназзули билан боғлиқ бўлади.

III. Икки дарё оралиғи тарихининг учинчи даврида (илк темир асридан то эрамиздан аввалги XIII асргача – VI аср ўрталаригача) Бақтрия, Сўғдиёна ва ЧОЧ давлатчилигининг дастлабки кўринишлари юзага келди.

IV. Тўртинчи давр (эрамиздан аввалги VI аср ўрталари – IV охирлари).

V-VI. Бешинчи ва олтинчи даврлар (эрамиздан аввалги 330 аср – эрамизнинг I асри)

VII. IV асрдан VII асргача – Ўрта Осиёда йирик давлатлар қулашидан кейинги тарқоқлик даври.

 

2- бўлим. ЁЗУВ МАДАНИЯТИ, КИТОБЧИЛИК САНЪАТИ.

- Қадимий ёзувлар намуналари: уларга Сармишсой, Зараутсой ва Нурота қоя суратлари (петроглифлари) киради. Петроглифлар намуналари намойиш этилади.

- Қадимий ёзув чизмалари: оромий, қадимий Хоразм, сўғд, бохтарий, кхароштхий, парф, қадимий турк ва уйғур ёзувлари мисолида. Намуналар: тахталар, тери, дарахт пўстлоғи, ғишт, мато, потха (пальма дарахти барглари), сопол ва металл буюмларда, тошдаги хат ва ёзувлар мисолида.

- Араб ёзув чизмаси: набатий, куфий, ҳижозий, насх, настаълиқ ёзувлари намуналари (эпиграфик ашёлар: тангалар, қабр тошлари, меъморий ёдгорликлар, керамика, металл ўймакорлиги, мис буюмлар, ганч, ёғоч, заргарлик буюмлари, кашта, мато, қўлёзма: тери, қоғоз асосидаги материя, целлюлоза).

3- бўлим. ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ.

Қадимий манбалардаги ахборотлар кўрсатишича, қоғоз тайёрлаш касби араблар Самарқандга кириб келгандан анча олдиндан мавжуд бўлган. Самарқандда қоғоз 7- асрдан буён тайёрланган. Бу жараённи Бухорода, Хивада ва Қўқонда ҳам кузатиш мумкин бўлган.

4- бўлим. ҚОҒОЗДАН – КИТОБГА

Китоб яратиш узоқ ва меҳнатталаб жараён бўлиб, қоғозчи, саҳҳоф, тахта ясовчи, рассом, безакчи, наққош, хаттот, миниатюра устаси каби қатор косиблар ва мутахассислар иштирокини талаб қилган.

5- бўлим. ХАТТОТЛИК МАКТАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САНЪАТНАМУНАЛАРИ

Ўрта асрлардан то замонавий давргача бўлган миниатюра санъатининг энг яхши намуналари намойиш этилади.

6- бўлим. ШАҲАРСОЗЛИК ВА МЕЪМОРЧИЛИК

Исломгача даврда Бақтрия, Хоразм, Фарғона, Сўғд, Чоч ўлкалари минтақа давлатчилик тарихида алоҳида ўрин тутади. Мақбаралар ва саройлар барпо этилган. (археологик қазилмалар натижасида тикланган шаҳарларнинг умумий кўриниши 3D форматда қайта тикланади).

Шунингдек алоҳида стендлар қуйидагиларга бағишланади:

- Амир Темур ва темурийлар даври;

- ХVI-ХIХ асрлар меъморий ёдгорликлари;

- мустақиллик йилларидаги меъморчилик.

7- бўлим. ИСЛОМ ИЛОҲИЁТШУНОСЛИГИ РИВОЖЛАНИШИ

708 йилдан бошлаб Мовароуннаҳрда етакчи муфассир олимлар (Қуръон маънолари шарҳловчилари), муҳаддислар (хадисшунослар), фақиҳлар (ислом ҳуқуқшунослари) юзага келди ва бутун дунёда шуҳрат қозонди.

8- бўлим. ИЛМИЙ ТАРАҚҚИЁТ. АНИҚ ФАНЛАР:

- математика

- астрономия

9- бўлим. ТАБИИЙ ФАНЛАР:

- кимё, минералогия ва тиббиёт

- география

10- бўлим. ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР:

- солномачилик

11- бўлим. АДАБИЁТ:

- илк мусулмон уйғониш даври адабиёти

- Амир Темур ва темурийлар даври

12- бўлим. ШАРҚ ФАЛСАФАСИ:

- илк диний-фалсафий қарашлар шаклланиши

- фалсафий ва илмий-тиббий тафаккур ривожланиши

- хvi–хiх асрлардаги ислом фалсафаси

- xx–xxi асрларда Ўзбекистонда фалсафа

13- бўлим. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТАРИХИ.

14- бўлим.ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ

Музей МАРКАЗИ: Ислом тамаддунини буюк илоҳий Китоб – Қуръонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қуръон – бирор ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритилмаган ягона муқаддас китобдир. Ислом тамаддуни марказининг махсус экспонати Мусҳафи Усмон нусхаси, яъни Усмон Қуръони асли ва 8,9 ва 11- асрларда кўчирилган 4 та Қуръон нусхалари ҳисобланади.

 

2. Кутубхона. Ўзбекистондаги Ислом тамаддуни маркази кутубхонаси Илмий кутубхона мақомига эга бўлади.

Мақомига мувофиқ, кутубхона:

- илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

- илмий-методик ишларини одиб боради;

- тузувчилик ишлари билан шуғулланади (илмий-кўмакчи библиографик қўлланмалар чоп этади);

- Марказни кутубхона-библиографик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди (библиографик ахборот бериш, адабиётларни кўриш ва намойиш этиш ва б.)

Кутубхона ривожланиши асосида қуйидаги принциплар ётади:

  • фонд ва тақдим этилаётган хизматлар мазмуни, типологик таркиби, ҳажмининг фойдаланувчилар эҳтиёжларига мувофиқ келиши;

  • фойдаланувчи шахсиятига ва унинг ахборот сўровларига ҳурмат;

  • фонднинг ҳаммабоплиги, у ҳақдаги ахборотнинг тўлиқ ва ишончлиги;

  • хизматлар тақдим этишдаги тезкорлик;

  • хизмат кўрсатиш қулайлиги;

  • кутубхона-ахборот фаолияти барча йўналишларининг илмий асосланганлиги;

  • инновацияларга очиқлик;

  • кадрлар ва моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш.

Мақсадлар ва вазифалар:

1. Илмий кутубхона фонди жорий тўлдирилишининг сифатини ва тезкорлигини ошириш.

2. Кутубхона фондини шакллантириш ва сақлаш мақсадларида қуйидагилар талаб қилинади:

3. Ёшлар ўртасида маърифий ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш мақсадларида ечимлар талаб қилувчи вазифалар:

4. Сифатли кутубхона-ахборот хизмат кўрсатишни таъминлаш (тўлиқлик, тезкорлик ва хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаш).

5. Фойдаланувчилар коммуникатив-ахборот маданияти даражасини ошириш.

6. Ахборотлаштириш суръатини ошириш.

Концепцпияни амалга ошириш икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич 2017–2020 йилларни қамраб олади, унда Ўзбекистонда Ислом тамаддуни маркази биносини қуриш жараёни баробарида кутубхонанинг асосий фондларини ташкил этиш ва шакллантириш амалга оширилади.

Иккинчи босқич – давр талабларини ҳисобга олган ҳолда, 2025 йилга қадар Марказ кутубхонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш.