Ҳиндистонда қутқарилган қуш 3 минг километр учиб Ўзбекистонга етиб келди

Ҳиндистонда қутқарилган қуш 3 минг километр  учиб Ўзбекистонга етиб келди

 

risunok541654.png

Хиндистонда ққарилиб40 йил даволанган нодир қуш — қора тасқара 3 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Ўзбекистонга етиб келди.

Маълум қилинишича, қуш 2025 йил 19 декабрь куни Ҳиндистоннинг Видиша туманида жароҳатланган ва заиф ҳолатда топилган. У Бҳопал яқинидаги махсус муҳофаза марказида қарийб икки ой даволанган.

Шундан сўнг қора тасқара 2026 йил 23 февраль куни табиатга қўйиб юборилган. Мутасаддиларнинг айтишича, қуш бир ойча Ҳалали дамбаси атрофида қолган, кейин эса 10 апрель куни узоқ миграция йўлини бошлаган.

Мутахассислар буни муҳофаза дастури учун катта ютуқ деб баҳоламоқда. Уларнинг таъкидлашича, қушнинг бундай узоқ масофани босиб ўтиши нафақат унинг тикланганини, балки миграция йўналишлари бўйича муҳим илмий маълумотлар ҳам берган.