“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш”
“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш”
Президент фармонига асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб бизнес бошлаш ниятидаги шахслар “ягона дарча”га мурожаат қилганида улар 7 та турдаги хизматдан шу ернинг ўзида фойдаланиши мумкин бўлди.
ўз бизнесини рўйхатдан ўтказаётган тадбиркорларга шу вақтнинг ўзида бирваракайига қуйидаги хизматлар ҳам таклиф этилади:
-
электрон рақамли имзо калитини бериш;
-
банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва уларни фаоллаштириш;
-
айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатнома олиш учун ариза ёки хабарнома юбориш;
-
кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
-
қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси гувоҳномасини олиш;
-
онлайн назорат-касса машиналарини масофадан туриб сотиб олиш ва уларни солиқ органларида онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш;
-
юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.





