“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш”

“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш”

 

orlprolplbplobporbpolboplb.jpg

 

Президент фармонига асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб бизнес бошлаш ниятидаги шахслар “ягона дарча”га мурожаат қилганида улар 7 та турдаги хизматдан шу ернинг ўзида фойдаланиши мумкин бўлди.

ўз бизнесини рўйхатдан ўтказаётган тадбиркорларга шу вақтнинг ўзида бирваракайига қуйидаги хизматлар ҳам таклиф этилади:

  • электрон рақамли имзо калитини бериш;

  • банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва уларни фаоллаштириш;

  • айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатнома олиш учун ариза ёки хабарнома юбориш;

  • кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

  • қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси гувоҳномасини олиш;

  • онлайн назорат-касса машиналарини масофадан туриб сотиб олиш ва уларни солиқ органларида онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш;

  • юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

Бу хизматлардан фойдаланиш тадбиркор учун ихтиёрий бўлди. Танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилди.