«Яшил ташаббуслар»қўллаб-қувватланади

«Яшил ташаббуслар»қўллаб-қувватланади

yvayvayvayvayvayvayvayva.jpg

 

      «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

      Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

       Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

- ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

- ёшларнинг экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш каби экологик лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;

- мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

- ёшларнинг дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш каби экологик

      лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

      Жамғарма маблағлари ҳисобидан унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.