«Яшил ташаббуслар»қўллаб-қувватланади
«Яшил ташаббуслар»қўллаб-қувватланади

«Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:
- ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
- ёшларнинг экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш каби экологик лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;
- мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
- ёшларнинг дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш каби экологик
лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.