Айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгарди

Айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгарди

 ykeryvkaeprvaprvyker.jpg

       Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кщра  25 сентябридан Тошкент шаҳридaги айрим автобус йўналишлари ҳаракатида ўзгаришлар киритилди.

        Хусусан, 138-сонли “Бунёдкор МФЙ – Беруний метроси” йўналиши:  

        "Бунёдкор" МФЙдан қайтиб келишда ҳамда Беруний метросидан қайтишда йўл ҳаракати тартибида ўзгаришлар жорий этилади.

       13Т-сонли “Сувсоз мавзеси (Стадион) – Тошкент вокзали” йўналиши:

       Вокзалдан қайтиб келишда автобуслар Ҳ.Байқаро – Чирчиқ бўйи кўчалари орқали ҳаракатланади.

      1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ” йўналиши:

      Тошкент МУМдан қайтиб келишда автобуслар Ҳумоюн – А.Югнакий – Зумрад кўчалари орқали ҳаракатланади.