Айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгарди
Айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгарди

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кщра 25 сентябридан Тошкент шаҳридaги айрим автобус йўналишлари ҳаракатида ўзгаришлар киритилди.
Хусусан, 138-сонли “Бунёдкор МФЙ – Беруний метроси” йўналиши:
"Бунёдкор" МФЙдан қайтиб келишда ҳамда Беруний метросидан қайтишда йўл ҳаракати тартибида ўзгаришлар жорий этилади.
13Т-сонли “Сувсоз мавзеси (Стадион) – Тошкент вокзали” йўналиши:
Вокзалдан қайтиб келишда автобуслар Ҳ.Байқаро – Чирчиқ бўйи кўчалари орқали ҳаракатланади.
1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ” йўналиши:
Тошкент МУМдан қайтиб келишда автобуслар Ҳумоюн – А.Югнакий – Зумрад кўчалари орқали ҳаракатланади.