20 хил ҳужжатларнинг рақамли шакли

20 хил ҳужжатларнинг рақамли шакли

praprapraprpa.jpg 

      2025 йил 1 июлдан бошлаб паспорт, ID-карта ва яна бир қатор ҳужжатларни кўтариб юришга зарурат анча камаяди. Ҳукумат қарорига асосан, фуқаролар жами 20 хил ҳужжатларнинг рақамли шаклини доим ўз ёнида – телефонида олиб юриши мумкин бўлади.

      Ҳозир иловада яшил ва қизил паспортлар, ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасининг электрон шакли бор. Шулар қаторига яна 17 хил ҳужжат қўшилади: туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномалар, пенсия ва нафақа гувоҳномаси, уй-жой кадастри, автомобил бошқариш учун ишончнома, техпаспорт, мажбурий суғурта ва бошқалар шулар жумласидандир.

      Электрон ҳужжатлар myGov'дан ташқари “Ижтимоий карта” мобил иловасида ҳам бўлади. 1 июлдан эътиборан, бу иловалардаги ҳужжатларнинг рақамли шакли Ўзбекистон ҳудудида қабул қилиниши мажбурий бўлади. Давлат идораларида, банк ва нотариус хизматларидан фойдаланишда, аэропортларда ички рейслар учун