Музейлар учун қадимий ашёлар
Музейлар учун қадимий ашёлар
Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида аҳоли томонидан тақдим этилган нодир тарихий ашёлар ва халқ амалий санъати намуналарининг кўргазмаси ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳоли қўлидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акциясини ўтказиш белгиланган,.
Аҳолидан қадимий буюм ва ашёларни сотиб олиш учун ҳар йили маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмоқда. Жумладан, кейинги уч йилда вилоят маҳаллий бюджетидан ушбу мақсад учун 1 миллиард 225 миллион сўм маблағ берилиб, тўрт мингдан зиёд ашё музей фондларига қабул қилинди.
Шу йилнинг ўзида музейларга этнография, нумизматика, археология, тасвирий санъат ва бошқа соҳаларга оид 1700 дан ортиқ ашё келтирилган. Уларнинг 1205 таси харид қилинган бўлса, 423 таси аҳоли ва музей ходимлари томонидан туҳфа қилинган, 75 таси юртимиздан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан тўхтатиб қолиниб, музейга тақдим этилган.