Ёғоч ўймакор усталарининг эскизлари муҳокама қилинди
Ёғоч ўймакор усталарининг эскизлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва ҳунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида “Устабоши-ганчкор академик М.Муродов, бош пудратчи –“12-трест», Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиринг компанияси мутахасислари иштирокида турли вилоятлардаги ёғоч-ўймакор уста-ҳунармандларнинг тақдим этилган эскизлари ўрганилди.
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро ёғоч ўймакор усталарининг бинодаги асосий эшикларнинг сиртлари ва кичик порталлари бўйича ишланган эскиз лойиҳалари намойиш этилди. Ишчи гуруҳи мутахассислари ёғоч ўймакор усталари томонидан тақдим этилган эскизларни атрофлича таҳлил қилишди Натижада энг муваффақиятли эскизлар сараланди. Ёғоч ўймакор усталарига ижобий баҳоланган намуналарни янада такомиллаштириш юзасидан уларга тегишли тавсиялар берилди.






