Ёғоч ўймакор усталарининг эскизлари муҳокама қилинди

Ёғоч ўймакор усталарининг эскизлари муҳокама қилинди    

sthjtsrjsthsrhsrjhdjsrge.jpg

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази  қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва ҳунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи  гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида “Устабоши-ганчкор академик М.Муродов, бош пудратчи –“12-трест», Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиринг компанияси  мутахасислари иштирокида турли вилоятлардаги ёғоч-ўймакор уста-ҳунармандларнинг тақдим этилган эскизлари ўрганилди.

         Тошкент, Самарқанд ва Бухоро ёғоч ўймакор усталарининг бинодаги асосий эшикларнинг сиртлари ва кичик порталлари бўйича ишланган эскиз лойиҳалари намойиш этилди. Ишчи гуруҳи мутахассислари ёғоч ўймакор усталари томонидан  тақдим этилган эскизларни атрофлича  таҳлил қилишди Натижада энг муваффақиятли эскизлар сараланди.   Ёғоч ўймакор усталарига ижобий баҳоланган намуналарни янада такомиллаштириш юзасидан уларга  тегишли тавсиялар берилди.

dtyjsthsrtjstdrjhsrgsegsrth.jpg

dtyjdthsergshjsrtjstjhgererg.jpg