Новости

Кутб-Минар

Кутб-Минар

Кутб ад-дин Айбак

Кутб ад-дин Айбак

Kim va qachon ixtiro qilgan shaxmat.

Kim va qachon ixtiro qilgan shaxmat.

Неизбежная бесконтактность бытия

Неизбежная бесконтактность бытия Пандемия COVID-19 стимулирует развитие новых технологий и услуг

Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига

Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига   1. ИНСОННИНГ МИСЛИ КЎРИЛМАГАН МАТОНАТИ ТЎҒРИСИДА ҚИССА            Инсоният  тарихида мисли кўрилмаган фожиали, ўша пайтда мавжуд 73 давлатнинг  62 таси иштирок этган, дунёнинг икки ҳарбий-сиёсий иттифоқи ўртасидаги Иккинчи жаҳон уруши расман 1939 йилнинг 1 сентябрида бошланган деб ҳисобланади. Ушбу қирғинбарот уруш Европа, Осиё ва Африка қитъалари, курраи заминимизнинг барча океанларида олиб борилди, унда жаҳон тарихида биринчи марта ядро бомбаси қўлланди. 1941 йилнинг баҳорига келиб Германия Дания, Норвегия, Бельгия, Голландия,Люксембург, Франция,Югославия ва Грецияни забт этиб бўлган эди.  22 июнда эса немис қўшинлари собиқ Совет Иттифоқига бостириб кирди. Бу пайтда Италия, Венгрия, Руминия, Финляндия, Словакия, Хорватия Германия томонида жанг қилар эди. Қисқа муддат – уч ойнинг ўзида  фашистлар Литва, Латвия, Эстония, Белоруссияни,  Украина ва Молдованинг катта қисмини босиб олган, Ленинградни қамал қилган, Москва остоналарида турар эди. Немисларнинг шиддатли ғолибона ҳужуми собиқ Иттифоқни танг аҳволга солиб қўйган эди. Мамлакат ўзининг жуда муҳим  хомашё ва саноат марказлари – Донбасс ва Криворог темир руда ҳавзалари, Украина ва Россия жанубидаги озиқ-овқат манбаларидан маҳрум бўлган эди. Бу ҳудудларда 31850 та машинасозлик, тоғ-кон, металлургия, тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари бўлган, мамлакат аҳолисининг 40 фоизи истиқомат қилган. Миллионлаб фуқаролар душман босиб олган ҳудудларда қолган, уларнинг меҳнатга лаёқатли юзлаб минг нафарлари Германияга қул қилиб олиб кетилган. Қудратли душман билан жанг олиб бориш учун мамлакат ғарбидаги саноат корхоналари, аҳоли, моддий ва маънавий бойликларни хавфсиз ҳудудлар – Шарққа, шунингдек  Марказий Осиё республикаларига ниҳоятда шошилинч кўчириш талаб қилинаётганди. Бу икки босқичда - 1941  йилда – Белоруссия, Украина, Болтиқбўйи республикаларидан, Москва ва Ленинграддан, 1942 йилда – мамлакат Европа қисмининг жанубидан амалга оширилди.  Натижада 2593 та йирик саноат корхонаси, шу жумладан барча мудофаа, машинасозлик, металлургия, электр техника саноатининг завод ва фабрикалари эвакуация қилинди. Айни пайтда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлардаги аҳолини ҳам шошилинч хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш талаб этилаётганди. Қонли уруш давом этаётган ўта мураккаб шароитларда Болтиқбўйи республикаларидан – 120 минг, Молдавиядан - 300 минг, Белоруссиядан -1 миллион, Украинадан – 3,5 миллион, Ленинграддан – 1,7 миллион, Москвадан – 2 миллион кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлинди. Инсоният тарихидаги бу  энг даҳшатли уруш  юртдошларимизни ҳам ўз гирдобига тортган. Ўзбекистонда 15 та дивизия ва бригада тузилган, бир ярим миллиондан ортиқ ватандошларимиз жангу жадалларда  қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди жанг майдонларида  ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.          Ўзбекистонлик 120 мингдан зиёд аскар ва офицер жанг майдонларидаги жасорати учун жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган. Уларнинг орасида 280 нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамони, 82 нафари мақоми Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига тенглаштириладиган учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлган.          Ўзбек халқининг фронт орқасидаги матонати ва инсонпарварлигини ҳам  алоҳида таъкидлаш лозим.          Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев уқтиргаганидек, “Ўша оловли йилларда Ўзбекистонда етти ёшдан етмиш ёшгача бутун халқимиз “Ҳамма нарса – фронт учун, ҳамма нарса – ғалаба учун!” деб яшади, ором ва ҳаловатдан воз кечиб, тинимсиз оғир меҳнат қилди. Республикамиз фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди.          Юртимиздан жанг майдонларига 2 мингдан зиёд самолёт, кўплаб қурол-яроғлар, ҳарбий-санитария поездлари, юзлаб дала ошхоналари, палаткалар, улкан миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.          Ўзбекистон аҳли уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллионга яқин инсонга бошпана бериб, ўз нонини улар билан баҳам кўрди. Айниқса, ота-онаси, оиласидан жудо бўлган 200 минг нафар бегуноҳ болаларни “Сен етим эмассан!” деб бағрига босиб, меҳр-мурувват кўрсатди”. Ўз вақтида АҚШ олимлари урушда ғалаба қозониш нимага – армиянинг қандай жанг қилишига ёки фронт орқасининг самарали ишлашига боғлиқлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказганлар. Уларнинг изланишлари урушдаги муваффақиятнинг 15 фоизини армия, 85 фоизини эса фронт орқаси таъминланишини кўрсатган. Собиқ Иттифоқда бундай тадқиқотлар ўтказилмаган, аммо фронт орқаси буюк Ғалабанинг мустаҳкам пойдевори бўлганлиги шубҳасиздир. Душман босиб олиш хавфи бўлган Иттифоқ ғарбидан 1941 ва 1942 йилларда Ўзбекистонга ҳаммаси бўлиб 100 тага яқин саноат корхонаси, шу жумладан 48 та машинасозлик, металл ишлаш, кимё ва бошқа ҳарбий техника ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик заводларнинг асбоб-ускуналари, мутахассислар ва ишчиларнинг бир қисми билан кўчириб келтирилган. Улар орасида собиқ Иттифоқда энг йириклардан ҳисобланган Ленинград тўқимачиликмашиналари заводи, «Қизил Оқсой», Ростов қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, Сумск компрессор ва Днепропетровск карборунд, Москвадаги «Электрокабель» ва«Подъёмник», Харьков станоксозлик, кўтарма кранлар, Темир йўллар халқ комиссарлигинингмашинасозлик, Чкалов номидаги авиация, «Красний путь», Киевдаги «Транссигнал»  ва “Кинап” заводлари, Сталинград кимё комбинати ва бошқа  саноат корхоналари  бор эди. Завод ва фабрикаларнинг 55 таси  - Тошкент шаҳри ва вилояти, 22 таси – Фарғона водийсида, 14 таси – Самарқандда, иккитаси Бухорода жойлаштирилган. Кўчириб келинган машина ва ускуналардан фойдаланган ҳолда яна 47 та маҳаллий корхона  ташкил этилган. Эвакуация қилинган саноат корхоналарини жойлаштириш, улар асбоб-ускуналарини монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш учун республикада махсус Давлат иқтисодиёт комиссияси ташкил этилган.Кўчириб келинган корхоналар учун мавжуд бинолар шошилинч бўшатиб берилган ёки асбоб-ускуналар янгидан қурилган биноларга зудлик билан жойлаштирилиб,  монтаж қилинган. Улар ишчи кучи, хом ашё, зарур асбоб-ускуналар билан таъминланган ва қисқа муддатда фронт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Уруш республика саноатини ҳарбий изга солиш, мавжудва кўчириб келтирилган корхоналарда қурол-яроғларнинг муҳим турлари – самолётлар, танклар, бронепоездлар, авиабомбалар, тўп ва замбараклар, гранаталар, миналар, снарядлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйишни талаб этарди. Бунинг учун етарли даражада металл қирқувчи станоклар ва аниқ ўлчовчи асбоблар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, нодир металлар қазиб олишни кучайтириш ҳамда қора ва рангли металлургия саноатини яратиш, электр энергетика базасини кенгайтириш, нефть қазиб олишни 2-3 баравар ошириш, кўмир қазиб олишни жадаллаштириш, йирик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, қисқа муддатда минглаб малакали ишчилар тайёрлаш зарур эди. 1941 йилнинг охиридаёқ кўчириб келинган корхоналарнинг 50 тасидан ортиғи ишга туширлган. Хусусан, Ростов қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи бу ерга етибкелганидан кейин орадан 25 кун, «Қизил Оқсой» заводи  эса 29 кун ўтганда ишга туширилиб, маҳсулот бера бошлаган.Чкалов номидаги авиация заводида жанговар самолётлар, Ростов қишлоқ машинасозлиги заводида “Катюша” ва миномёт снарядлари, Колчугинскдан келтирилган кабель заводида ҳарбий алоқа маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланган.1942 йилнинг биринчи ярмида  эвакуация қилинган завод ва фабрикаларнинг ҳаммаси тўла қувват билан ишлай бошлаган. Маҳаллий саноат корхоналари- Тошкент  қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводи қурол, Андижондаги “Коммунар”, Қурилиш машинасозлиги заводлари самолётлар ва танклар учун бутловчи қисмлар, Қўқон тикувчилик фабрикаси ҳарбий формакийим-кечаклари ишлаб чиқара бошлаган. 1941 йилнинг декабрига келиб республикадаги 137 корхонанинг 64 таси ҳарбий изга ўтказилиб, фронт учун қурол-яроғ ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Кўчириб келтирилган  корхоналарда  ўрта ҳисобда ўз ишчи ва муҳандис-техник ходимларининг сони  20 фоизни ташкил этган. Уларнинг қолган 80 фоизини маҳаллий ишчи ва техник ходимлар билан таъминлаш керак бўлган. Ҳолбуки, Ўзбекистонда кўп минглаб тажрибали ишчиларнинг фронтга сафарбар этилиши   республикадаги мавжуд  завод ва фабрикаларда малакали ишчилар сонининг кескин қисқаришига олиб келганди. Шунинг учун  меҳнатга лаёқатли аёллар, ўсмир ёшлар, пенсионерлар  ишчилар сафига жалб этилган. Жумладан, 1941 йилнинг охиригача Тошкентдаги саноат корхоналарига 1213 хотин-қиз ишга жойлаштирилган. Куманёв Г. А. Война и эвакуация в СССР. 1941—1942 годы // Новая и новейшая история. — 2006. — № 6. 1942 йилнинг февраль ойида 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган хотин-қизлар саноат ишлаб чиқаришига сафарбар этилиши эълон қилинган. Ишлаб чиқаришдан ўзбошимчалик билан кетиб қолиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. Ёшларни касбга ўргатиш учун 1942 йил охирига келиб 15 та ҳунар мактабига қўшимча равишда 31 та фабрика-завод мактаблари очилган, Шунингдек, қисқа курсларда ишчиларни оммавий касбларга ўқитиш, якка тартибда ва бригада усулида шогирдларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Икки йил давомида Ўзбекистонда оммавий касбдаги 305,7 мингга яқин  саноат ишчилари тайёрланган, шундан 73 минг нафари бевосита ишлаб чиқариш жараёнида ҳунар эгаллаган. Кўчириб келинган саноат корхоналаридаги иш жараёнини Чкалов номидаги авиасозлик заводи мисолида тасаввур этиш мумкин. Москва яқинидаги Химки шаҳарчасида жойлашган ушбу корхона 1941 йилнинг декабрида эвакуация қилинган. Корхонанинг 17 та эшелонига ортилган асбоб-ускуналари  фашистларнинг бомбардировкалари остида Тошкентга йўл олган. Биринчи эшелон 1941 йил 20 ноябрда етиб келган. Ҳар бир эшелон келиши билан жиҳозлар қиш пайтида очиқ майдонда  монтаж қилина бошлаган ва бир йўла самолёт қисмларини йиғишга киришилган. Заводнинг деворлари кейин кўтарилган. Бу ерда йиғилган биринчи самолёт 1942 йил 7 январда – яъни биринчи эшелон Тошкентга етиб келганидан кейин атиги 48 кун ўтиши билан осмонга кўтарилган.          Расмий равишда 12 соатлик иш вақти белгиланган. Амалда иш жараёни узлукксиз – куну тун давом этган.  Ишчи-хизматчилар бевосита цехларда бир неча соат мизғиб олишган. Саноат корхоналарининг тўла қувват билан куну тун ишлашини   фронтдаги вазият ҳам талаб қилган. Давлат мудофаа қўмитаси ўзининг 1942 йил 24 февралдаги 1340-сонли буйруғи билан  Чкалов номидаги авиасозлик заводи учун “Дуглас” (ПС-84) самолётлари ишлаб чиқариш сони бўйича қуйидаги топшириқни берган: 1942 йилнинг март ойида -30 самолёт; 1942 йилнинг апрель ойида -40 самолёт; 1942 йилнинг май ойида -50 самолёт; 1942 йилнинг июнь ойида - 60 самолёт ишлаб чиқариш. Ушбу топшириқ сўзсиз бажарилган, албатта. 1942-1945 йиллада Тошкентга кўчириб келинган Чкалов номидаги авиасозлик заводидан фронтга 2258 та самолет жўнатилган. Эвакуация қилинган завод ва фабрикалар тўла қувват билан ишлаши учун уларни хомашё, электр қуввати билан таъминлаш талаб қилинган. Уруш шароитларида янги кўмир, нефть, қора ва рангли металл конлари очилган.  1942 йилда  Бекободда металлургия заводи қурилишига киришилган. Ўзбекистоннинг бу биринчи металлургия заводи 1944 йилда дастлабки металл маҳсулотлари  ишлаб чиқара  бошлаган. 1940 йилнинг охирларида Қурама тоғ тизмасида дастлабки кўмир қазиб оладиган шахта қурилган. Уруш йилларида Ангрен кўмир конида яна учта шахта ва очиқ усулда кўмир қазиб олинадиган карьер,  Қизилқия кўмир кони фойдаланишга топширилган. Бу 1945 йилга келганда 1940 йилдагига нисбатан 30 мартадан кўпроқ, яъни 103 миллион тонна кўмир қазиб олинишини таъминлаган. Вольфрам, молибден, мис ва олтин конларининг топилиши Ўзбекистонда рангли металлар саноати барпо этилишига замин яратган.  Уруш йилларида «Чуқурлангар», «Толмозор», «Наймон», «Шаҳрихон-Хўжаобод», «Жанубий Оламушук» ва бошқа янги нефть конлари ишга туширилиши билан бир қаторда Фарғона водийсидаги мавжуд  «Андижон», «Полвонтош», «Чангартош», «Чимён» нефть конларининг қуввати кескин оширилган. Бу уруш йилларида нефть ишлаб чиқаришни тўрт бараварга ошириб, 1945 йилда 478 минг тоннага етказилишини таъминлаган. Фронтни ёқилғи билан таъминлашда республикада нефть геология-қидирув, нефть саноатининг қурилиш-монтаж, шунингдек иккита нефть қазиб олиш  трестлари,  бурғалаш қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича асбобсозлик, нефть машинасозлиги заводларининг барпо этилиши катта аҳамиятга эга бўлган. Янги корхоналарни узлуксиз электр таъминотини йўлга қўйиш учун  Тошкент шаҳри ва вилоятида Салар, Қуйи Бўзсув, Товоқсой, Оққовоқ, Оқтепа, Қибрай, шунингдек 30 тага яқин кичик қишлоқ гидроэлектр станциялари фойдаланишга топширилган. Айниқса, Фарҳод гидроэлектр станциясининг қурилиши катта аҳамиятга эга бўлган.  ГЭС умумхалқ қурилишига айланиб, 10 ой ичида Сирдарёни тўсишга муваффақ бўлинган. Қурилиш ишлари қўлда бажарилган. Беш йил ичида замбиллар билан 20 миллион куб метр тупроқни қазиб, бир неча ўн метр тепага олиб чиқиб тўкканмиз.   Янги гидроэлектр станцияларининг ишга туширилиши республикада электр қуввати ҳосил қилишни 1943 йилда 1940 йилга қараганда уч ярим баробарга оширган. Ўзбекистондан фронтга 2258 та самолёт, 5 та бронепоезд, 1,7 мингта авиация мотори, шунча миқдорда миномёт, 22 миллион мина, 560 мингта снаряд, 330 мингта парашют, 100 минг километрдан узунроқ сим ва бошқа ҳарбий маҳсулотлар жўнатилган. Буюк Ғалабага қишлоқ меҳнаткашлари ҳам ўзларининг улкан ҳиссасини қўшганлар. Уруш йилларида Ўзбекистоннинг қишлоқ меҳнаткашлари давлатга 4,8 миллион тонна пахта, 1 миллион тоннадан зиёд дон, 195 минг тонна шоли, 108 минг тонна картошка, 374 минг тонна сабзавот ва мева,57,5 минг тонна узум, 159,3 минг тонна гўшт ва бошқа маҳсулотлар топширган. Ўзбекистонликлар Мудофаа жамғармасига ҳам ўзларининг катта миқдордаги пул маблағлари ва бойликларини – 650 миллион сўм, 22 миллион сўмлик қимматбаҳо буюмлари ва 55 килограмм олтин ва кумуш куюмларини топширган.         Ўзбекистон душмандан озод қилинган ҳудудлар аҳолисига  ҳам биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзган. Украина, Белоруссия ва Россиянинг душмандан озод қилинган ҳудудларига 800  шифокор, 13 минг темир йўлчи, 2000 трактор ва автомобиль, 8 минг от, 170 минг қўй ҳамда турли дастгоҳ ва жиҳозлар, шу жумладан Сталинградга - 93 та, Харьковга – 40 та, Донбассга – 30 та паровоз юборилган. Тошкент темир йўл жамоаси   бу ҳудуларга, шунингдек таъмирланган 40 мингта товар ва 4 мингта йўловчи    вагон жўнатган. Республиканинг ўзида малакали касб эгалари урушга кетганлиги учун мутахассислар етишмаётган бўлса ҳам 1943 йилда, жумладан Ставрополь ўлкасига 1595 нафар тракторчи,  50 нафар комбайнчи, 245 нафар трактор бригадалари жўнатилган.   Эвакуация туфайли уруш йилларида собиқ Иттифоқда 20,4 миллион қочқин, 2700 тадан ортиқ корхона ҳамда улкак саноат, илмий ва ижодий салоҳият сақлаб қолинган. Бу буюк ишга Ўзбекистон ва унинг халқи қўшган ҳисса беқиёсдир. Бу ҳақда уруш йилларида собиқ Иттифоқида яшаган, Би-би-си ва “Санди таймс” газетасининг мухбири бўлган таниқли инглиз публицисти Александр Верт шундай деб эътироф этган: “Қандай қилиб бутун корхоналар ва миллионлаб одамлар Шарққа олиб чиқиб кетилгани,  қандай қилиб  тасаввур этиб бўлмайдиган машаққатли шароитларда корхоналарнинг ниҳоятда қисқа муддатда тиклангани ва  1942 йил мобайнида уларда ишлаб чиқаришнинг улкан даражада оширилганлиги тўғрисидаги қисса – бу, энг аввало, инсоннинг мисли кўрилмаган матонати тўғрисидаги қиссадир”. Эркин ЭРНАЗАРОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист    

Шайх Зайниддин бобо

Шайх Зайниддин бобо             Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари — Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Ум...

Тошкент мадрасалари

Тошкент мадрасалари

КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ

КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ         Тошкент шаҳрида сақланиб қолган мадрасалар орасида бугунги кунда Кўкалдош мадрасаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълум...

Комплекс Махдум-и Аъзам

  Краткое содержание статьи: В населённом пункте Дагбит в нескольких километрах от Самарканда в тени вековых чинар расположен комплекс Махдум-и Аъзам ...

Mahdumi A’zam yodgorlik majmuasi (Samarqand viloyati)

Мақола мазмуни: Самарқанднинг шимоли-ғарб тарафида, Оқдарё ва Қорадарё оралиғида жойлашган Даҳбед қишлоғида XVI асрда яшаб, ижод этган аллома Махдуми Аъзам (1461-1542) қабри жойлаш...