“Автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади
“Автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади

Президент томонидан жорий йил 19 майда имзоланган “Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб “автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Шунингдек, 1 июлдан солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар бир ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди.