“Автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади

“Автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади

nprrrrr.jpg

 

Президент томонидан жорий йил 19 майда имзоланган “Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида  Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб “автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади. 

2026 йил 1 июлдан бошлаб текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

Шунингдек, 1 июлдан солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар бир ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди.