Жиззахда ҳам кичик, ҳам катта АЭС қурилади

Жиззахда ҳам кичик, ҳам катта АЭС қурилади

 

ikyhkhjkhjkjhk.jpg

 

     Жиззах вилоятида Россия томонидан ҳам кам қувватли, ҳам анъанавий катта қувватли атом электр станциялари қурилади. Бу – Ўзбекистонни икки хил станция лойиҳасини битта мажмуада ўзаро боғлаган дунёдаги биринчи давлатга айлантиради.

     Москвада ўтаётган Жаҳон атом ҳафталиги доирасида бу борада иккита битим имзоланди.

     Россия президенти Владимир Путин очиб берган форумнинг очилиш сессиясида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этиб, бундай қўшма станция дунё бўйича ноёб лойиҳаси бўлади. Катта станция ҳар бири 1000 MW қувватга эга иккита реактор, кичик станция эса ҳар бири 55 MW қувватга эга иккита реактордан иборат бўлади. Шу тариқа, интеграциялашган АЭСлар мажмуасининг умумий қуввати 2,1 GW бўлиши кўзда тутилган.

     Қарийб 525 гектарлик майдондаги қўшма станция 2035 йилга бориб йилига 15,2 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу – Ўзбекистондаги бугунги кундаги умумий истеъмолнинг қарийб 15 фоизига тенг.