Жиззах вилояти имом хатиблари зиёрати
Жиззах вилояти имом хатиблари зиёрати

Жиззахлик имом-хатиблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлдилар. Улар навбатдаги танишув дарсида иштирок этди.
Меҳмонларга дастлаб, марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берилди.
Шундан сўнг, меҳмонлар Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, нодир қўлёзма манбаларни томоша қилишди. Муассасага хориждан келтирилган адабиётлар билан танишдилар.
Ҳадис илми мактабида Жиззах вилояти имом-хатибларининг саёҳати уюштирилиб, улар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Меҳмонларга ушбу олийгоҳнинг ташкил этилиш мақсадлари ва кедажакда кутилаётган натижалар, мактабда талабаларнинг ўқишга қабул қилиш тизими ва мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ва ўқув адабиётлари таркиби ва мутахассислик ўқув режасини дунёнинг етакчи таълим муассасалари ва ислом оламидаги нуфузли уламолар томонидан эътироф этилганлиги, ўқитишда қўлланиладиган замонавий методлар ҳақида маълумот берилди.

Имом хатиблар Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабалари учун давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан яратиб берилган шароитларни кўздан кечирар экан, бу Юрт ўз даврида барча илмларда бўлгани каби ислом илмларида ҳам марказ бўлганлиги, диёримиздан етишиб чиққан алломаларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида албатта ушбу олийгоҳдан келажакда дунёни ларзага келдирадиган уламолар етишиб чиқишига ишонч билдиришди.




