Зиёрат туризмини ривожлантиришда жадал қадам

Зиёрат туризмини ривожлантиришда жадал қадам

vovrykpykpykrvkeoovkryyu.jpg

Юртимиз ўзининг бой тарихи, маданияти, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган олиму, алломалари, беқиёс маданий мерос объектлари, қадимий меъморчилик, ҳунармандчилик ва пазандачилик санъати билан бир қаторда, зиёрат туризми йўналишида ҳам юксак салоҳиятга эга минтақа ҳисобланади. Шу боис, коронавирус пандемиясида туризм соҳасини жадал қайта тиклашда айнан зиёрат туризми йўналиши муҳим аҳамият касб этади.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда 2021 йилда 1,7 миллион хорижий, 7,5 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини 370 миллион долларга етказиш белгиланди. Шу жумладан, мамлакатнинг зиёрат туризми салоҳияти имкониятдан фойдаланган ҳолда 700 минг зиёратчини жалб қилиш ва ушбу йўналишда 130 миллион долларлик хизматлар экспортини таъминлаш бўйича вазифалар қўйилган.

 

Термиздаги Имом ат-Термизий мажмуасида “Шамоили Муҳаммадия” халқаро сийрат мусобақаси , Бухоро шаҳрида “Ислом каллиграфияси ва наққошлик” танлови ўтказилади ва унинг якуни бўйича “Ислом каллиграфия галереяси” ва “Минораи Калон” халқаро азон мусобақаси, “Ипак йўли руҳияти” халқаро илмий-маърифий конференцияси, Самарқанд шаҳрида “Имом Бухорий” номидаги халқаро ҳадисшунослик ва “Саҳиҳул Бухорий” энг қадимий ва нодир қўлёзма нусхаларининг жаҳон кутубхоналарида сақланиш тарихи” анжуманлари, Тошкент шаҳрида “Имом Мотуридий илмий меросининг замонавий тадқиқотлари” анжумани, Қарши шаҳрида “Абу Муин Насафий” Марказий Осиё уламолари анжумани, Термиз шаҳрида “Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида анжумани, дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш, Тошкентдаги “Усмон мусҳафи”га атаб Жакартанинг марказий боғида Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун каллиграфия тадбирини ташкил этиш ва зиёрат объектлари ёдгорликлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида фото (видео) кўргазмалар ташкил этиш ва тарғибот материлларини тайёрлаш, шу жумладан, ижтимоий медия (Facebook, Twitter, Tik-tok, Instagram) платформалари орқали тарғиботга қаратилган лойиҳалар, тадбирлар амалга оширилади.

 

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш биринчи навбатда дунё ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг мавқеини мустаҳкамлайди, хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар ва ишончли ҳамкорлик эшикларини очади, мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигига, аҳоли даромадлари, бандлиги ва тадбиркорлиги каби кўрсаткичларнинг яхшиланишига омил бўлиб, хизматлар соҳасини янада такомиллаштиради.