Зиёрат туризми янада ривожлантирилади
Зиёрат туризми янада ривожлантирилади

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди,
Қарор лойиҳасига кўра, маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳларнинг 2021–2026 йилларда устувор равишда реставрация қилиш дастури тасдиқланади.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги Ислом цивилизация маркази жойлашган «Хаст Имом» маҳалласида қадимий ипак қоғози маркази, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофдаги 8 нафар буюк уламолар қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш, Самарқанд шаҳрида ислом дини ва минтақадаги мавжуд дин намоёндалари меросини акс эттирувчи тематик хиёбонни яратиш, Бухоро шаҳрида ислом дини тарихи ва мусулмон оламида таниқли машҳур шахслар инновацион музейини қуриш ва уни ривожлантириш вазифалари ўрин олган.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 2021 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан «Имомлар юртига саёҳат» мукофоти жорий қилинади.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқади.




