“Зиё” жоме масжиди очилди

“Зиё” жоме масжиди очилди

xhxhsxgsexrgerghjhdhdhergerggrg.jpg

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Зиё” жоме масжидининг янги бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди.

 

Мирзаобод тумани масъуллари 1990 йилда “Оқолтин” маҳалласида масжид учун 15 сотих ер ажратган. Сўнг маҳалла фаоллари кўмаги ва аҳоли ҳашари билан масжид қурилган. 1998 йилда “Зиё” жомеси расмий рўйхатдан ўтказилган.

 

Кейинги йилларда ушбу масжид эски биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолгани туфайли замонавий лойиҳа асосида замонавий дизайн ва миллий услубда янгидан бунёд этилди.

Шу йил февраль ойида бошланган масжид қурилиши ҳозирда тўлиқ якунланган. Масжид биносининг узунлиги 18 метр, эни 22 метрни ташкил этади. 22 метрли гумбаз эса жоме биносига ўзгача файз бағишлаб турибди.

 

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов иштирок этдилар.

 xfhbxfchnxfgxgfhxghxfdhzxfdgzdfvzsdfsfd.jpg