Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги ғолиби

Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги ғолиби

anosprsprosprpr.jpg

      Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей И устидан ғалабага эришди.

       Ушбу шахматчиларнинг 25 ноябр кунги баҳсларида дуранг қайд этилганди.

       Натижада ғолиб 26 ноябр куни тай-брейкда аниқланди. Тай-брейкнинг ҳам биринчи партиясида кучлар тенг келди (бу партияда Синдоров оқ доналарда ўйнаганди), иккинчи партияда эса ўзбекистонлик шахматчи қора доналарда ўйнаганига қарамай, ғалабага эришди.

       Шу тариқа, 19 ёшли Синдоров Жаҳон кубогида ғолиб бўлган энг ёш шахматчига айланди. Бунгача бу мақом Левон Ароянга тегишли бўлиб турганди (2005 йилда чемпионликка эришган арманистонлик шахматчи 23 ёшда бўлган).

      Бундан ташқари, у ушбу турнирда ғолиб чиққан иккинчи ўзбекистонлик шахматчи бўлди. 2004 йилда Рустам Қосимжонов Латвияда ўтказилган Жаҳон кубогида илк ўзбекистонлик чемпион бўлган (ўша вақтда FIDE жаҳон кубоги ва жаҳон чемпионатини битта номда ўтказган).

       Шу куни давлатимз  раҳбари Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида Жавоҳирни чемпионлик билан табриклади.