ЗАРКЕНТ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ (Тошкент вилояти)

ЗАРКЕНТ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ  (Тошкент вилояти)

faueroyeorufypfcuajcua.jpg

          Заркент ота зиёратгоҳи Тошкент вилоятининг Заркент қишлоғида, яъни Паркент шаҳридан 5 километр узоқликдаги тоғолди ҳудудда  жойлашган. Бу ер денгиз сатҳидан 800 метр баландликда бўлиб, Заркент қишлоғининг атрофи олий навли узумзорлар ва турфа хил мевали боғлардан иборат. Сўнгги йилларда Заркентда туризмни ривожлантириш йўналишида талайгина ишлар амалга оширилди. Заркентнинг узумзор ва боғларидан  агротуризм  маршрутлари ўтади. Бу ерга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг бир қисми шайх Заркент ота дафн этилган мақбарани зиёрат қилгани келадилар. Ушбу мақбара қишлоқнинг юқори қисмида жойлашган. Ривоятларга қараганда, шайх Заркент ота мана шу қишлоқни барпо этган ва унинг асосчисиларидан  ҳисобланади. Шу боис, қишлоқ  унинг исми билан аталган. Маҳаллий аҳоли ташаббуси билан мақбара ўрнида  меъморий мажмуа ташкил этилди  ва унинг артофи ободонлаштирилди. Бугунги кунда бу ер сўлим бир гўшага айланган.

Меъморий мажмуадан узоқ бўлмаган жойдан булоқ суви чиқиб туради ва у бутун қишлоқни сув билан таъминлайди. Заркент ота мажмуаси атрофида сайёҳларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари учун барча шароитларга эга бўлган кемпинг ва бошқа туристик объектлар қурилмоқда. Шунингдек, фаол дам олиш учун Заркентдан Шарқ томонда жойлашган тоғ ёнбағирлари сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Заркентдан сайёҳлар бир неча йўналишда сафар қилишлари мумкин: Заркент-Кумушкон, Заркент-Сўқоқ, Заркент- Санганак ва бшқалар. Шу билан бирга, Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудига олиб борувчи маршрут ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, бу сайёҳларга қўриқхонанинг фауна ва флораси билан яқиндан танишиш имконини беради.

 

  проф. Р.В. Абдуллаев томонидан

интернет маълумотлари асосида тайёрланди