“Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида семинар

“Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида семинар

 

vaprvrpr.jpg 

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари,  олимлар иштирок этди.

Семинарда “Кубровия”нинг келиб чиқиши, ёйилиши, шунингдек, Марказий Осиёдаги етук намояндалари ҳақида тўлиқ маълумот берилиб, тариқатнинг ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий тарихига оид тадқиқотлари муҳокама қилинди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Хоразмийнинг “Самарқанд вақфномаси” асари Ўрта Осиёдаги “Кубровия” тарихининг ҳали номаълум бўлган саҳифаларини янгича ёритиш имконини беради. Ерлар, боғ ва тегирмонлар рўйхати, вақф майдонларидан фойдаланиш шартлари, хонлик вазирларининг таркиби, уларнинг вазифалари ва йиллик молиявий ажратмалари акс этган юксак тарихий аҳамиятга эга мазкур асарда “Кубровия” тариқати саҳиҳлигини сақлаб қолгани кўрсатилган.

Ўрта Осиёнинг, хусусан, ғарбий Хоразмнинг XVI асрдаги бош Кубровий шайхи Камолиддин Ҳусайн Хоразмий умрининг сўнгги ўттиз йилида кубровийлик анъанасини мустаҳкамлаб, минтақада юксак сиёсий мавқега эга бўлган. Вафотидан кейин ҳам унинг фаолият самараси деярли ярим аср давомида сақланиб қолган.