Жаҳонда машҳур “Бобурнома”
Жаҳонда машҳур “Бобурнома”
Ўзбек адабиётида дастлабки насрий мемуар, тарихий илмий асар “Бобурнома” 1494-1529 йилларда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда содир бўлган тарихий сиёсий воқеалар йилма-йил ўта аниқлик билан баён қилинган.
“Бобурнома” XVI асрдан бошлаб ҳозиргача дунёнинг кўп тиллари — инглиз, голланд, француз, форс, немис, итальян, рус, ҳинд, урду ва бошқа тилларига бир неча марта таржима қилинди. Шарҳ изоҳлар билан нашр этилди. Англия, Америка, Франция, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Туркия, Япония каби ўнлаб мамлакат олимларининг илмий-тадкиқотларида «Бобурнома»нинг инсоният яратган ўлмас обидалар қаторида алоҳида ўринда туриши таъкидланади.
«Бобурнома»нинг жаҳонга машҳур бўлишида инглиз шарқшуносларининг хизмати катта бўлди. Европадагина эмас,балки жаҳонда биринчи тўлиқ нашри инглиз тилида 1826 йилда чоа этилди. 1921 йилда инглиз шарқшуноси А.Бевериж «Бобурнома»ни мустақил суратда асл нусхадан қайта таржима қилди. Биргина Англиянинг ўзида «Бобурнома» таржималари 9 марта нашр этилди. Кейинги йилларда «Бобурнома» АҚШ, Япония, Голландия, Германия ва Францияда ҳам таржима қилиниб, нашр этилганган.




