Зангиота мажмуаси

Зангиота мажмуаси

rgrgrtrhrfff.jpg

          Тошкент вилоятининг Зангиота қишлоғида 14-асрда барпо этилган Зангиота мажмуаси Марказий Осиёдаги ноёб обидалардан бири хисобланади.

Занги отанинг асл исми Ойхўжабўлиб, туғилган йили номаълум. У  Аҳмад Яссавий тарғиботчиларидан бири,  Арслонбоб авлодларидан ҳисобланади. Занги ота ёшлигидан отасидан таълим олиб, отаси вафотидан кейин Аҳмад Яссавийнинг ҳалифаси ва шогирди бўлмиш Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) ҳузурига боради. Бир неча йил унинг мулозаматида бўлиб, яссавийликнинг таълимотини ўрганиб, шу тариқатнинг етук намоёндаси бўлиб етишади.

 Кейин ўз ватани Шошга келиб аҳолини илоҳий-аҳлоқий билимлар, тасаввуфий йўл-йўриқлар билан тарбиялашга киришади ва кўплаб шогирдлар тайёрлайди. Занги ота ва унинг издошлари  халқ орасида ватанпарварлик, мехнатсеварлик, инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат каби умуминсоний ғояларни,қадриятларни тарғиб қилади. Занги ота 1258 йилда вафот этган. Занги ота ва унинг хлтини Анбар бибининг қабрлари Занги ота мажмуаси  таркибидаги мозорда жойлашган.

Занги отанинг мақбараси Соҳибқирон Амир Темур томонидан барпо этилган. Ривоятларга кўра   Сохибқирон Аҳмад Яссавий мақбарасини қурдира бошлаганда, мақбара нурай бошаган, кейин тушида Аҳмад Яссавий намоён бўлиб,  биринчи навбатда авлиё Занги отага атаб мақбара қурилишини уқтирган.

 Кейинчалик Занги отанинг мақбараси Мирзо Улуғбек даврида пардозланган, 18-19 асрларда бу ерда мадраса, масжид, минора ва Анбар биби мақбараси ҳам қурилган. Кейинчалик пешайвон, ҳужралар ва дарсхоналар қурилган. Қўқонлик уста Хожи Мухаммад мажмуадаги безак ишларини бажарган.

        Бугунги кунда Зангиота мажмуасининг атрофи ободонлаштирилди, меҳмонхона ва автомобиль тураргоҳлар қурилиб, Зангиота мажмуаси мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айлантирилган. 

efgergegerge.jpg

edgergerggffff.jpg