Замонавий таълим ва инновациялар учун янги имкониятлар

Замонавий таълим ва инновациялар учун янги имкониятлар

risunok1kpukup343534534keykcueuckecuke345jc3keajcukeap.png

Бугун олий таълим муассасалари фаолияти фақатгина талабаларга билим бериш билан чекланмайди. Замонавий университет илм-фан, инновация, рақамли технологиялар ва амалий изланишлар уйғунлашган, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган масканга айланиши зарур. Шу нуқтаи назардан, Бухоро давлат университетида таълим сифатини ошириш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва замонавий инфратузилмани шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Санжар Мирзалиевнинг университетга

“Ягона дарча” тамойили асосида фаолият юритаётган Регистратор офиси кўздан кечирилди. Бу ерда рақамлаштирилган тизим орқали талабаларга 60 турдаги хизмат кўрсатилиши таълим муассасасида маъмурий жараёнларни соддалаштириш, вақтни тежаш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган. Шунингдек, дарс жараёнларини реал вақт режимида кузатиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи марказлашган Ситуацион марказ фаолияти билан танишилди.

Университетнинг 2700 ўринли янги ўқув биносида эса замонавий аудиториялар, таълим жараёни учун яратилган шароитлар ва илғор технологиялардан фойдаланиш имкониятлари кўздан кечирилди. Бундай инфратузилма таълим олувчилар учун қулай муҳит яратиш билан бирга, ўқитишнинг янги усулларини жорий этиш ва билим бериш самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.