Водийнинг “олтин ҳалқаси”

Водийнинг “олтин ҳалқаси”

yernveoanovervkonaglvnoekryk.jpg

Маълумки бевосита Президентимиз ташаббуси билан Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳ мажмуаси батамом қайтадан қуриб битказилиб, зиёрат масканига айлантирилди. 1200 ўринга мўлжалланган катта масжид миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари уйғунлигида қад ростлади. Бу зиёратгоҳда Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасида мавжуд бўлган Қуръони Каримнинг Усмоний мусҳафининг иккинчи ноёб асл нусхаси сақланаётгани унинг нуфузини янада оширди. Бугунги кунда Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи нафақат юртимиз, ҳатто хорижий меҳмонлар учун ҳам қутлуғ қадамжога айланган.

 

Ушбу мажмуа халқимиз, хусусан, Наманган аҳолисининг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан муҳрланиб қоладиган воқелик бўлди. Увайс Қараний зиёратгоҳининг жануб томонида оналари Биби Наима она зиёратгоҳи жойлашган. Ушбу зиёратгоҳда ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, комплекс мажмуага айлантирилди.

 

Мажмуа мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ёрқин исботи сифатида Наманган вилоятининг кўрки ва ташриф қоғозига айланди. “Водийнинг олтин ҳалқаси” бўлмиш ушбу кўркам ва замонавий мажмуанинг тантанали очилиши муносабати билан халқаро онлайн илмий анжуман ташкил этилди. Унда Россия, Миср Араб Республикаси, Туркия, Татаристон, Озарбайжон, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан соҳа мутахассислари ҳамда 100 га яқин маҳаллий исломшунос олимлар иштирок этди.

 yoanlpngsdpgspalnovekrvkeovkeo.jpg

Илмий конференция ишида юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, аждодлар меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида, хорижлик мутахассислар Увайс Қаранийдек улуғ зотга кўрсатилган ана шундай юксак эътибордан мамнун эканликларини билдириб, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ишларини олқишлади.