Вилоятларда кибермаданиятни юксалтириш ойлиги

Вилоятларда кибермаданиятни юксалтириш ойлиги

ravprvayprvyapryvapryvapr.jpg

       Мамлакатимизда ахборот технологияларидан хавфсиз фойдаланиш ва киберхавфсизликни таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш, улар салоҳиятидан тўғри фойдаланиш ҳамда рақамли соҳада барқарор иммунитетни шакллантириш мақсадида қатор ҳудудларда амалий тадбирлар ташкил этилди.

       Вилоятлар кесимида ўтказилаётган мазкур маърифий тадбирлар киберхавфсизлик соҳасида етук кадрларни тайёрлаш, аҳолида рақамли маданиятни ошириш ҳамда мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

       Бу каби ташаббуслар ёшларнинг қизиқишларини ривожлантириш, уларни замонавий таҳдидларга тайёрлаш ва келажакда миллий киберхавфсизлик тизимининг ишончли таянчига айланишига туртки бўлади.