Ўзбекистоннинг китоблари жамланмаси Массачусетс технология институти кутубхонасида

Ўзбекистоннинг китоблари жамланмаси Массачусетс технология институти кутубхонасида

 

vpvapvapvpavapvapvap.jpg

 

       Ўзбекистоннинг бой тарихи, моддий ва маънавий мероси ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўз ичига олган китоблар жамланмаси Америка Қўшма Штатларида жойлашган дунёнинг биринчи рақамли олий таълим муассасаси — Массачусетс технология институтининг марказий Ҳайден кутубхонаси фондига қабул қилинди.

      Тўплам 120 дан ортиқ илмий, тарихий ва адабий асарларни қамраб олган. Ундан Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Янги Ўзбекистон тарихи, маданий мерос ва тарихий обидалар, мумтоз адабиёт ва тасаввуф мероси, жадидчилик ҳаракати, миллий уйғониш даври ҳамда ХХ аср ўзбек адабиётига оид фундаментал манбалар ўрин олган.

      Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — ўзбек халқининг уч минг йиллик шонли тарихи, бой маънавий-маърифий мероси, миллий-этник асослари ва қадриятларини, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқаро академик жамоатчиликка кенг тарғиб этишдан иборат.