Ўзбекистоннинг 22 та олий таълим ташкилоти Осиёнинг энг яхши университетлари

Ўзбекистоннинг 22 та олий таълим ташкилоти Осиёнинг энг яхши университетлари


lrodprdroldrpold.jpg

       Нуфузли QS Quacquarelli Symonds агентлиги томонидан эълон қилинган Осиёнинг энг яхши университетлари рейтинги — "QS Asia University Rankings 2026" рўйхатидан Ўзбекистоннинг 22 та олий таълим ташкилоти жой олди.

       8 та олийгоҳимиз натижаси аввалги йилга нисбатан ижобий ўсишга эришган.

       Мазкур рейтингда Осиёнинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 1500 дан ортиқ университетлар баҳоланган бўлиб, улардан 557 таси илк бор рўйхатга киритилган.

Рейтинг илмий салоҳият, халқаро нуфуз, битирувчиларнинг бандлик даражаси, ўқув жараёнининг сифат кўрсаткичлари ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти мезонлари асосида баҳоланган.

       Ўзбекистон олийгоҳлари орасида энг яхши кўрсаткич "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетига тегишли бўлиб, 62.5 балл натижа билан Осиё олийгоҳлари рейтингида 138-ўринни банд этган.