Ўзбекистонлик қорилар Россияга таклиф этилмоқда

Ўзбекистонлик қорилар Россияга таклиф этилмоқда

fyupkyukrpfuapfucafucp.jpg

Ўзбекистонлик қориларни хориж давлатларга юбориш давом этмоқда. Яна икки  нафар қоримиз Россия Федерацияси шаҳарларига жўнаб кетишди.

 

Россия Федерацияси Узоқ шарқ мусулмонлари диний идораси таклифига кўра, Тошкент шаҳридаги “Тўлқин Акром ўғли” масжиди имом ноиби Жамолиддин Қодиров ва “Саид Ваққос ота” масжиди имом ноиби Фазлиддин Мамадалиев Владивосток ва Жанубий Сахалин шаҳарларида мутасадди вакиллар томонидан кутиб олинди.

 

Қориларимиз Рамазон ойи давомида таровиҳ намозларида Қуръони каримни масжид қавмига хатм қилиш билан бирга диний-маърифий суҳбатлар ҳам ўтказишади.

 yrfukpfcuapfcuajcafcua.jpg

ryukrfuapfcuafcujvafcuapufpuc.jpg