“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида қурилиш-пардозлаш ишлари якунланиши муносабати билан қўриқлаш ва жамоат тартибини сақлаш хизмати доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида қўриқлаш хизмати доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи милиция под полковниги С.Саидаълоев, Тошкент шаҳар Олмазор туман қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва ўринбосари, Бош пудратчи (12-Трест АЖ,
12 қурилиш бошқармаси) рахбари, Буюртмачи, Қурилиш дирекцияси, Лойиҳа ташкилоти мутасаддилари ва суб.пудратчилар; 12-трест, 7-қурилиш бошқармаси ва “IT –SOVT” МЧЖ рахбарлари иштирок этишди.
Марказ объектда ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилиши муносабати билан марказга ташриф буюрувчиларга қулай шароитлар яратиш, жамоат тартибини сақлаш, тирбандликни олдини олиш ва музей ичидаги экспонатларни асраш доирасидаги ишларни ташкил этиш бўйича мухокама қилинди. Жумладан объектга қўшимча равишда видеоназорат камераларини ўрнатиш, огохлантирув ва чақирув тизимлари сигнализацияларини қайта ревизия қилиш, талаблар бўйича қўшимча қўриқлаш постлари ташкил этиш, стол-стул жихозлари ўрнатилиб, алоқа тизими билан таъминлаш таклифлари киритилди.
Қайд этилган ишлар бўйича тахлил этилиб, Марказ объектида Хавфсизлик тизимидаги ишларни белгиланган тартибда лойиҳа доирасида амалга ошириш учун, Режа-жадвал графиги тузиш келишилди.






