“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида қўриқлаш хизмати доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида қўриқлаш хизмати доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

photo2025-10-3114-04-50.jpg

      Мазкур йиғилишда Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси бошлиғи милиция полковниги Қ.О.Шодибеков, Олмазор туман қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва ходимлари, Республика Фавқулодда Вазирлиги инспекторлари, бош пудратчи (12-Трест АЖ) рахбари, Қурилиш дирекцияси рахбари ва ходимлари, ИЦМ мутахассислари, шунингдек Лойиха ташкилоти ва пудратчи (IT –SOVT  МЧЖ) рахбарлари иштирок этишди.       

     Марказ объектида ишлар якунланиши  муносабати билан объектда жамоат тартибини сақлаш, музей ичидаги экспонатларни асраш, ёнғиндан сақлаш тадбирлари, табиий офатлардан огоҳлантириш  доирасидаги ишларни  ташкил этиш бўйича мухокама қилинди.  Қайд этилган ишлар замонавий талаблар бўйича, лойиҳа  ишлари доирасида, ўрнатилган тартибда  ишланиши мақсадга мувофиқ бўлиши билдирилди.

     Шунингдек, Шаҳар қўриклаш бошқармаси томонидан тайёрланган  “Марказ объекти худудида Куч воситалари тақсимоти” лойиҳаси тақдим  қилинди ва ўрганилди.     

photo2025-10-3114-04-48.jpg