“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти комплекси қурилиши доирасида Қорасарой кўчаси бўйлаб ер ости тоннели, айланма автойўллари хамда туннель усти қисмида янги майдон қурилишини ташкил этиш юзасидан объектда йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Тошкент шаҳар хокимининг 1-ўринбосари иштирокида, Бош пудратчи (12-трест АЖ), Суб.пудратчилар, Буюртмачи (Ягона буюртмачи хизмати ИК), Қурилиш дирекцияси рахбарлари ва мутасаддилари қатнашишди.
Йиғилиш жараёнида ер ости туннел авто йўли, айланма йўли ва туннел усти майдони қурилишлари бўйича музокоралар бўлди. Лойиха хужжатларини, моддий-техника ресурсларини муддатида етказилишини, хамда юзага келган муаммоларни ўрнатилган тартибда хал килиниши келишилди. Объектда қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштиришни, график доирасида сифатли ва муддатида бажарилиши белгиланди.