Ўзбекистондаги бир қатор диний марказ ва олий мактаблар қошида хаттотлик мактаблари очилади
Ўзбекистондаги бир қатор диний марказ ва олий мактаблар қошида хаттотлик мактаблари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январ куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирига кўра, ташриф доирасида ўтган бино тақдимотида президент Мирзиёев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдирган эди.
Хаттотлик (араб. — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобларини яратиш касбидир.
Ҳозир бир қатор мамлакатларда хаттотлик жуда ривожланган. Масалан, Туркияда. Шунинг учун хаттотлар мактабини яратишимиз керак.
Хаттотлик яхши йўналиш. Ундаги ҳар бир белги ва нуқтанинг ўз маъноси бор. Агар бу мактабни яратмасак, анча орқада қолиб кетамиз. Одамлар айтиши мумкин, бу қаерда керак бўлади, деб. Керак бўлади. Катта-катта илмий мактаблар қуриляпти, тил, тилларга бўлган муносабатимиз ўзгаряпти, демак, керак бўлади», – деди президент.
Таъкидланишича, келгусида Ўзбекистондаги бир қатор диний марказ, олий мактаблар, шунингдек, Бенков номидаги республика рассомлик коллежида хаттотлик гуруҳлари очилади.
Давлат раҳбари, шунингдек, хаттотлар ўртасида ҳар йили кўрик-танловлар ўтказиш бўйича ҳам масъулларга топшириқ берди.




