Ўзбекистонда уйлар “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонда уйлар “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

vapvprvrpvyaprvaprvapr.jpg

     Ўзбекистонада 2026-2030 йилларда эксперимент доирасида кўп қаватли уйлар ҳолати таҳлил қилиниб, “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади, камида 7 минг хонадондан иборат лотлар шакллантирилади ҳамда 5 йиллик ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади.

     Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган таклифлар тақдимотида сўз боради. 

     Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 44 мингдан зиёд кўп квартирали уйда 7,1 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга 900 дан ортиқ бошқарув сервис компаниялари ва 200 дан ортиқ ширкатлар хизмат қилади. Шунингдек, 856 та уйда ўзини-ўзи бошқариш тизими жорий этилган.

     Кейинги йилларда кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, умумий мулкни таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини янгилаш бўйича муайян ишлар қилинди, аҳолига сифат кўрсатиш даражаси ва кўлами ошган.  

      Шу билан бирга, бошқарув сервис компаниялари фаолияти барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш орқали хизматлар сифатини ошириш, қўшимча сервис турларини жорий этиш долзарб аҳамиятга эга.