Ўзбекистонда биринчи марта масжид Hi-tech усулида қурилмоқда
Ўзбекистонда биринчи марта масжид Hi-tech усулида қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг “Қатортол-1” маҳалласидаги “Ҳасанхон қори” жоме масжиди қайта Hi-tech усулида – яъни юқори технологиялар асосида барпо этилмоқда.
Эски масжиднинг шакли мураккаб, унга одатдагидек тўртбурчак масжид қурилса, анча жой ютқазиб қўйилиши ҳисобга олинган ҳолда меъморлар томонидан уни ноанъанавий шаклда қуришга қарор қилинди.
Масжиднинг бино ва иншоотларини лойиҳалаш, қуришда юқори технологиялардан, тўғри чизиқлар ва шакллардан, шиша, пластмасса, металлдан кенг қўлланилади, бинонинг ташқарисида функционал унсурлар (лифтлар, зинапоялар, шамоллатиш тизимлари ва бошқалар) энг юқори технологияларга асосланади.




