Ўзбекистонда ягона кулолчилик мажмуаси

Ўзбекистонда ягона кулолчилик мажмуаси

fyujkdtykshshrshsjdtksksrt.jpg

Фарғона водийсининг энг қадимги масканларидан бири, кулоллар юрти дея эътироф этиладиган Риштонда Ўзбекистонда ягона бўлган кулолчилик мажмуасида сўнгги пардозлаш ишлари кетмоқда. Мажмуа уста кулоллар учун барча шарт-шароитларга эга устахона ва тураржойлар бўлиб қолмай, чет эллик сайёҳларнинг ҳам севимли жойига айланиши кутилмоқда.

Миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари уйғунлашган Риштон кулолчилик мажмуаси 20 нафар кулол-ҳунарманд учун икки қаватли (шундан биринчи қавати устахона ва савдо дўкони) кулолчилик хонадонлари, музей-галерея ва банк хизматлари марказини ўз ичига олади.

1,1 гектар ер майдонидан иборат мажмуани барпо этишда Ўзсаноатқурилишбанк қошидаги “SQB Capital” компанияси томонидан 19 млрд сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди. Эътиборлиси, мажмуани барпо этиш жараёнида риштонлик ҳунармандлар, хусусан, уста кулоллар билан кенгашиб иш олиб борилди. Натижада ҳар бир тураржой ўзига хос меъморий ечимга, таъбир жоиз бўлса, меъморларнинг дастхатига эга бўлди.

Мажмуа ишга туширилиши билан 230 га яқин янги иш ўринлари яратилиши ҳамда ҳунармандлар томонидан яратилган нодир маҳсулотлар хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Айни пайтда мажмуадаги кўргазма-музей миллий амалий санъатимиз намуналари билан танишиш, қолаверса, кулолчилик асарларини яратилишини кузатиш имконияти Риштоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошишига ҳам хизмат қилади.

fyukyfldtukyjhsrghsehraserherh.jpg

fguilfldhjstghsghsthtrjhsth.jpg