Ўзбекистонда 2024 йилги асосий стратегик ислоҳотлар
Ўзбекистонда 2024 йилги асосий стратегик ислоҳотлар
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
Келгуси етти йилда юртимизда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сони ҳозирги 13 тадан 28 тага етади.
Бу йил жами 50 миллиард долларлик 122 та янги йирик инвестиция лойиҳалари бошланади.
– 2024 йилда бозор иқтисодиёти пойдеворини қуришнинг барча жараёнларини якунлаб, 2025 йилда миллий иқтисодиётимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишимиз шарт, – деди Президент.




