Ўзбекистон зиёрат туризмининг тақдимоти
Ўзбекистон зиёрат туризмининг тақдимоти

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Санкт Петербург ва Қозон шаҳридаги бош консуллиги ҳамкорлигида мамлакатимиз зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Ушбу тадбирда Россия Федерациясининг Санкт Петербург Туризмни ривожлантириш қўмитаси бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Татаристон Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда икки томоннинг 15 тадан ортиқ сайёҳлик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишидаги саёҳат пакетлар, туризм маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида хорижлик ҳамкорларга батафсил маълумот берилди. Зиёрат туризми салоҳиятига қўшимча равишда, россиялик спорт федерациялари учун мавсумий машғулотлар ва соғломлаштириш каби тадбирларини ўтказиш боис, Андижон вилояти имкониятлари, «Хонобод» соғломлаштириш маскани, ундаги замонавий спорт мажмуалари ва дам олиш шароитлари ҳақида ҳам тақдимот қилиниб, таклифлар хорижий ҳамкорларда юқори қизиқиш уйғотди.
Мамлакатимиз Туризмни ривожлантириш қўмитаси Зиёрат тарғиботи гуруҳи ва Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигидаги ушбу тарғибот ишлари Индонезия, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, БАА каби давлатларда ҳам давом эттирилмоқда.




