Ўзбекистон-Туркия ҳунармандлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон-Туркия ҳунармандлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

srghrsthshtshtjshserawsefawef.jpg

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси президенти Бендеви Паландўкен билан Zoom дастури орқали онлайн учрашди.

 

Маълумот учун айтиш лозимки, Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси (ТЕСК) қонун билан давлат муассасаси сифатида ташкил этилган профессионал ташкилотдир. ТЕСК ташкилоти ҳунармандларни ва ҳунармандлар устахоналарини қўллаб-қувватлаш,федерациялар ўртасида бирдамликни таъминлаш,умумий касб-ҳунарларни ривожлантириш миллий ва халқаро миқёсдаги ҳунармандлар ва ҳунармандларнинг  муаммоларини ҳал қилиш учун миллий ва халқаро муассасалар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўради.

 

Учрашувда "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликнинг давлат томонидан кўллаб қувватланиши ва “Ҳунарманд” уюшмаси фаолияти тўғрисида гапирди.

 

Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси президенти Бендеви Паландўкен Ўзбекистон ва Туркияда соҳада амалга оширилган ишлар, икки давлат ўртасида муносабатлар ҳақида сўз юритди.

 

Учрашувда икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Туркияда “Ўзбекистон ҳунармандлари ҳафталиги”ни ташкил этиш, Анқара шаҳрида ўзбек ҳунармандчилиги савдо уйини ташкил этиш ҳамда Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси ва "Ҳунарманд" уюшмаси ўртасида меморандум тузиш бўйича келишилиб, икки давлат ўртасида ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.

ЎзА