Ўзбекистон ташаббуслари
Ўзбекистон ташаббуслари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида қатор муҳим ташаббсларни илгари сурди.
Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ бош қароргоҳида болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашиш бўйича юқори даражадаги форум ўтказилди. Самарқанд шаҳрида эса ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Шунингдек “Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш таклифи илгари сурилди.
Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари билан минтақамизда қатор янги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни таклиф этди.
“БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш илгари сурилди.