“Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”

“Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”

dytdtkdkstsjkdkldhseaewfawef.jpg

        Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” номли тўплам чоп этилди.

Ушбу янги нашрда Ўзбекистон Республикаси кодекслари, қонунлари, қарорлари, фармонлари ва фармойишлари билан бирга диний-маърифий соҳани тартибга солишга оид низомлар, йўриқномалар, намуналар, кўчирмалар ва бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар ўрин олган.

Айниқса, виждон эркинлигини таъминлашга оид миллий ва халқаро қонун ҳужжатларидан намуналар келтирилгани соҳа ходимлари фаолиятида жуда қўл келади. Шунингдек, тўпламда диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамлангани диний ташкилотларнинг иш юритишида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Диний ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳозирги даврнинг муҳим талаби бўлмоқда. Ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассисларига ҳам мана шундай ихтисослашган ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами жуда ҳам фойдалидир.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари педагоглари ва талабалари ҳуқуқий фанларни яхши ўзлаштириши ва мустаҳкамлашида ҳамда бакалавр ва магистратура йўналишларида таълим олаётган ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бораётганларга ҳам ушбу тўплам ёрдамчи қўлланма вазифасини бажаради.