Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси

 

vapavp.jpg

        

         19-20 январда  Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 15 та масала, шу жумладан, 10 та қонун муҳокама қилинди.

         Сенатнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари - “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, шунингдек “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги  қонунларга ўзгартиришлар киритиш  сенаторлар томонидан маъқулланди.

         Шунингдек “Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Ханой, 2022 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш  қонунлар ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

         Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида навбатдаги миллий маъруза кўриб чиқилиб, Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

         Сенатнинг мазкур ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилиб. тегишли қарор қабул қилинди.

         Ялпи мажлисда яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан юзасидан Ҳукуматга парламент сўровини юбориш масаласи ҳам  кўриб чиқилди.