Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси харбий хизматчилари
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси харбий хизматчилари

Ташриф доирасида меҳмонлар Марказнинг Қуръон зали, Исломдан аввалги давр ҳамда Биринчи Ренессанс бўлимлари билан яқиндан таништирилди. Мазкур бўлимлар бўйича масъул ходим томонидан аниқ, тизимли ва зарур маълумотлар тақдим этилди.
Ҳарбий хизматчилар Марказ экспозицияларидан катта таассурот олдилар. Хусусан, Марказнинг оддий кўргазма мажмуаси эмас, балки ҳар бир бўлимига алоҳида эътибор қаратилган, илмий асосланган ёндашувда ташкил этилгани, замонавий интерактив панеллар ҳамда асл тарихий ашёлар асосида бойитилгани меҳмонларда катта қизиқиш ва мамнуният уйғотди.