Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Саммит якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шунингдек Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди..
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди.