Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги диний идора раҳбарияти ва бўлимлар ўз фаолиятини ушбу марказ биносида давом эттира бошлаган.
Кенг ва ёруғ хоналар электрон бошқарувли иситиш ва совутиш тизими, замонавий интерьер, шинам стол-стул, мебель, компьютер ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган.
Шунингдек, кичик ва катта мажлислар заллари бўлиб, улар замонавий технологиялар билан таъминланган. Жонли эфирга мўлжалланган камералар ва тўлиқ WiFi зонаси мавжуд. Залдаги барча техникалар бир маромда ишлаши масъуллар томонидан назорат қилиб турилади. Диний идора жойлашган қисмга ёндош кутубхона бор.
Маълум қилинишича, диний идоранинг Қорасарой кўчаси 47-уй манзилидаги биносида Фатво маркази, Ҳаж ва умра маркази, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, молиявий назорат ва таҳлил, хўжалик, ахборот-таҳлил бўлимлари, бухгалтерия, студия, Фахрийлар кенгаши ҳамда фуқароларни қабул қилиш каби йўналишлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.